Янгиликлар

Саида Раметова Азиз Раметовнинг тўйи қачон бўлишини маълум қилди

«Азизбек 'тузалсангиз уйланаман' деб вада берганди», — дейди у

Саида Раметова Азиз Раметовнинг тўйи қачон бўлишини маълум қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ўз Instagram саҳифасида ўғли, актёр Азиз Раметовнинг тўйи қачон бўлишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, тўй шу йил бўлади. Актриса тўй маросимини декабрь ёки январга режалаштираётганини айтди. Шунингдек, Саида Раметова ўғли ‘тузалсангиз уйланаман’ деб вада берганини таъкидлади.

«Худо хоҳласа шу йил ўғлимни уйлантираман. Мана шу декабрда тўй. Худо хоҳласа декабрь ёки январдан қолмайди. Мен тузалдим. Азизбек тузалсангиз уйланаман деб вада берганди. Энди уйланади», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Saida Rametova🇺🇿 (@saida_rametova_official)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сайёра Назирова Саида Раметова билан муносабати қандай экани, актриса муваффақият сири нимада эканини айтгани ҳақида хабар берилганди.