Янгиликлар

Рухшона эри алиментни кам тўлаш учун ойлигини паст кўрсатганини айтди

«Пулига зор қолган жойим йўқ», — дейди хонанда

Рухшона эри алиментни кам тўлаш учун ойлигини паст кўрсатганини айтди

Хонанда Рухшона собиқ турмуш ўртоғи алимент пулини кам тўлаш мақсадида ойлигини кам миқдорда кўрсатганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, эри алимент пулини ойига 217 минг сўмдан тўлаш учун ойлигини паст кўрсатган. Бироқ, хонанда бу пул ҳатто боғча пулига ҳам етмаслигини таъкидлаган.

«Алиментга бериб эркак қай даражада эркаклигини билиб оласиз. Ойлигини паст кўрсатиб болага бир ойга 217 минг сўм тўлаш сиз учун нормал ҳолатми? Боғчасига 6 миллион 600 минг сўмдан тўлайман», — дейди Рухшона.

Эслатиб ўтамиз, Луиза Расулова Рухшона уни реклама пулларига «тушириб» кетганини айтгани ҳамда Азиза Ёқубова «Бола тилидан» кўрсатуви юзасидан хонанда билан бўлган суҳбатни кўрсатгани хабар берилганди.

Шунингдек, актриса ажрашганидан сўнг имижини ўзгартиргани ҳақида маълумот берилганди.