Янгиликлар

Россиялик тележурналист Андрей Малахов Германияда саратондан даволанаётгани маълум бўлди

Унинг ўзи бу миш-мишларга муносабат билдирмаган

Россиялик тележурналист Андрей Малахов Германияда саратондан даволанаётгани маълум бўлди

Россиялик машҳур тележурналист Андрей Малахов саратон касаллигига чалингани ва Германияда даволанаётгани айтилди.

Андрей Малахов сўнгги марта эфирга чиққан вақтда томошабинлар ва мухлислар ундаги ўзгаришни сезган. У ясама соч кийиб олган ва ортиқча вазн тўплаган. Шунингдек, Андрей Малаховни таниб олиш қийин бўлган фотосуратлар миллионлаб одамларни ҳайратда қолдирган. Кейинчалик эса унинг саратонга чалингани, суратга олиш жараёнидан бўшаган пайтда Германияга бориши ва ўша ерда даволаниши маълум бўлди.

Телебошловчининг ўзи ҳали бу миш-мишларга муносабат билдирмаган. Россиялик таниқли блогер Андрей Малаховнинг саратонга чалингани ҳақида маълум қилган. У ўзининг Instagram саҳифасида 2000 йилларнинг бошида тушган суратини эълон қилди ва кадрларда телебошловчи анча ёшроқ кўринган.

Маълумот учун, Андрей Малахов телебошловчиликдан ташқари актёрликда ҳам фаолият юритган. У «Россия-1» телеканалининг бошловчиси сифатида иш олиб боради. Бир нафар фарзандни тарбия қилаётган Андрей Малахов «Пусть говорят» кўрсатувининг бошловчиси сифатида танилган.