Янгиликлар

Россиялик спортчи бола Санжай билан кўришиш учун Ўзбекистонга келади

Бу унинг орзуси бўлган

Россиялик спортчи бола Санжай билан кўришиш учун Ўзбекистонга келади

Россиянинг Челябинск вилоятида яшовчи спортчи бола Алексей Шмотин Санжай билан кўришиш учун 30 октябрь куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда хонанда «Shoubiz.uz»га маълум қилди.

Олти ёшли дзюдочи Алексей Шмотин телефонда тасодифан Санжайнинг қўшиғини эшитиб қолган ва шундан бери унда хонанда билан шахсан кўришиш истаги пайдо бўлган. Спортчи 30 октябрь куни ЧEМК кўмаги билан ўз орзусини амалга оширади. Бу Лёшанинг узоқ масофага бўлган илк саёҳати бўлади.

Икки йил давомида Алексей Шмотин Челябинск электрометаллургия заводига раҳбарлик қилувчи Денис Яртсев номидаги «Электрометаллург» дзюдо марказида таҳсил олади. Мураббийи Кирилл Решетовнинг айтишича, ёш спортчи ҳар доим меҳрибонлиги ва самимийлиги билан ажралиб туради.

Бир куни Алексей онасининг телефонида қўшиқ эшитиб қолади. Маълум бўлишича, қўшиқни ўзбекистонлик хонанда ва бастакор Санжай (Санжар Жавбердиев) ижро этган. Беш ой олдин улар Instagram оқрали боғланди ва мулоқат қилишни бошлади. Спортчи Санжайдан хайрия ишларида, болаларга ёрдам беришда, қатнашганини билиб олади. Бола ҳам ёрдам беришни хоҳлайди ва онасидан кийим тикиб беришини сўради.

«Бироз вақт ўтгач, бизни шахсан ушбу кийимларни совға қилишга ва шу билан бирга Ўзбекистоннинг гўзаллигини кўришга таклиф қилишди. Лёша учун бу биринчи саёҳат ва биринчи парвоз. У жуда хурсанд. Лекин улар билан учишимни ҳали билмайди», — дейди Кирилл Решетов.

Хонандадан ёш спортчи хайрия ҳақида ўрганди ва болаларга ёрдам беришга қарор қилди. Эътиборлиси, унинг дўсти Санжай спортчини интиқлик билан кутаёрганини маълум қилди ва ўзи Instagram саҳифасига пост қолдирди. Хонанда пост остида қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Мен сизни кутаман, менинг кичик дўстим. Сизни кўришни интиқлик билан кутаман. Мен сизга бутун Ўзбекистонни кўрсатаман, энг мазали паловни едираман, муҳтож оилалар фарзандларига нарсаларингизни тарқатаман. Тез келинг», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от San Jay (@sanjaymusicofficial)

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от San Jay (@sanjaymusicofficial)