Россиялик машҳур актёр Қозоғистондаги намойишлар фонида бедарак йўқолгани айтилмоқда
У Қозоғистонга экспедиция учун борган
Россиянинг машҳур актёрларидан бири Илья Глинников Қозоғистондаги намойишлар фонида бедарак йўқолгани маълум бўлди.
Кино оламдаги фаолияти давомида 30 дан ортиқ кинокартина ва сериалларда суратга тушган россиялик актёр, телебошловчи Илья Глинников Қозоғистонга экспедиция учун борган ва мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишлар жараёнида бедарак йўқолган.
Илья Глинников тоғга чиқиш учун 2 январда мамлакатга келган ва ўша ерда 7 январгача қолган. У айнан шу куни охирги марта дўстининг телефони орқали қариндошлари билан гаплашган. Маълум бўлишича, актёр Олмаотага боришни режалаштирмаган. Ҳозирда у билан ҳеч қандай алоқа йўқ ва йўқолган деб ҳисобланмоқда. Актёр ҳеч қандай қўнғироқларга жавоб бермаяпти ва интернетда ҳам у билан алоқа қилиб бўлмаяпти.
Айни дамда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан Россияга кетадиган барча парвозлар қолдирилган. Унда алоқа яхши эмаслиги туфайли боғланиб бўлмаяпти деб тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, актёр Илья Глиннников «Биринчи севги», «Форс-мажор», «Дунё томи», «Туман» кинофильмлари томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган. У актёрликдан ташқари телебошловчиликда ҳам фаолият юритади.




