Россия халқ артисти Флипп Киркоров Тошкентга келди — видео
Тошкент Халқаро аэропортида Россия халқ артисти, актёр, продюсер ва композитор Флипп Киркоров кутиб олинди. Таниқли рус эстрада хонандаси Россия делегацияси номидан Тошкент халқаро кинофетивалида иштирок этади. Фестивалда Филипп Киркоров билан ижодий учрашувлар ва суҳбатлар бўлиб ўтади. Флипп Киркоров Россиянинг энг машҳур қўшиқчиси сифатида «Wорлд Мусиc Аwардс» мукофотининг беш карра ғолиби, «Олтин граммофон», «Кумуш Галоша» мукофотларининг […]
Тошкент Халқаро аэропортида Россия халқ артисти, актёр, продюсер ва композитор Флипп Киркоров кутиб олинди.
Таниқли рус эстрада хонандаси Россия делегацияси номидан Тошкент халқаро кинофетивалида иштирок этади. Фестивалда Филипп Киркоров билан ижодий учрашувлар ва суҳбатлар бўлиб ўтади. Флипп Киркоров Россиянинг энг машҳур қўшиқчиси сифатида «Wорлд Мусиc Аwардс» мукофотининг беш карра ғолиби, «Олтин граммофон», «Кумуш Галоша» мукофотларининг кўп карра ғолиби, ҳар йили ўтказиладиган «Йил қўшиғи» фестивали лауреати. Кино соҳасида у 2002 йилда «Кинотавр» кинофестивалида «Энг яхши актёр» номинациясида қўлга киритган.




