Рихситилла Абдуллаев бир ойлик даромади ва харажати қанча эканини айтди
У хотини ҳам рўзғорга хисса қўшишини айтган
Актёр, телебошловчи Рихситилла Абдуллаев бир ойда қанча пул сарфлашини ва театрдан қанча ойлик олишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Миллий театрдан 5 миллион сўм ойлик олади, бир ойда 10 миллион сўмгача ҳаражат қилади. Бу маблағ кийинмаса бир ойга етишини таъкидлади.
«Мен олий тоифали актёрман. Театрдан 5 миллион сўмга яқин ойлик оламан. Бизнинг Миллий театрда 1 ва 2 категория олади. 1 категориядаги ойлик бизникидан 500-600 минг пастроқ ойлик олади. 2 категория эса биздан 1 миллион сўмча фарқ қилади. Бундан ташқари, дубляж, ʼсъёмкаларʼ бор. Ёш оилаларга қизиқ бўлади. Коммунал тўловлар бир ойда 700-800 минггача боради. Бу газ, чироқ, сув. Ундан ташқари, wi-fi қўшилган, ҳар битта рақамли, уйни телефонлари, кабель телевизорлари бор. Ҳаражат эса ҳар ҳафтада икки марта бўлиши мумкин. Биттаси бозорлик. Мевалар, картошка, пиёз ва бошқалар. Иккинчиси фақатгина чой ичишга нарсалар. Бир ойда икки марта бош ювадиган воситалар, кир машинага кукун каби нарсалар учун борилади. Автоуловни бошқариш керак. Ора-орада ўзингиз ҳам тушлик қилиб турасиз. Ундан кейин улфатларнинг тўйлари бор. Уларга қуруқ бориб бўлмайди. Камида 1-2 миллион сўм тўёна беришингиз керак. Орада куз ойи келса, фарзандларингизнинг туғилган куни бўлади. Уларга кийим ёки телефон олиб берасиз. Эҳтиёжлар жуда кўп. Бир ойга 10 миллион сўм етади. Ҳеч нарса олмасдан, фақат еб-ичиш, озгина кийим учун. Агар мен кийинмасам етади. Чунки рафиқам ҳам ишлайди. У ҳам ҳеч қачон бўш келмайди. У ҳам уйга нарса олиб келади. Эр-хотин амаллаб қозонни тебратамиз. Ундан ташқари, кучуклар, мушукларимиз бор», — дейди актёр.




