Янгиликлар

Рэпер Шака уни ҳақоратлаган Самандар Ҳамроқуловга атаб қўшиқ ёзди — видео

У интервьюларнинг бирида Шаканинг ижодини танқид қилган

Рэпер Шака уни ҳақоратлаган Самандар Ҳамроқуловга атаб қўшиқ ёзди — видео

Таниқли рэпер Шака уни ҳақорат қилган Самандар Ҳамроқуловга атаб «Кана ким?» номли қўшиқ ёзди.

Самандар Ҳамроқулов интервьюларнинг бирида Шаканинг ижодини танқид қилган. Шунингдек, номини «Кака»га ўзгартиришни таклиф қилган.

«Кана тўғрисида ҳам қўшиқ айтасизми. Эртага бу кетишда гижжа тўғрисида ҳам қўшиқ айтасиз. Менга соунди ҳам ёқмади. Менда бир фикр бор, йигитлар гуруҳ номини ўзгартириши керак. Шака эмас Кака қўйиши керак», дея фикр билдирган хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SHAKA (@shaka.uz)

Рэпер эса бунга жавобан хонандага атаб «Кана ким?» номли қўшиқ ёзди ва саҳифасига жойлади. Шаканинг кўплаб мухлислари мазкур пост остига ижобий изоҳ қолдирган, шунингдек, Самандар Ҳамроқуловга «Қариялар уйи»га боришни «таклиф қилган»лар ҳам бўлган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SHAKA (@shaka.uz)