Янгиликлар

Раъно Зокирова 4 йилда 3 яқин инсонидан айрилгани ҳақида гапириб берди

Актриса Раъно Зокирова 4 йил ичида акаси, отаси ва онасидан айрилгани ҳақида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, акаси ота-онасидан аввал вафот этган, акасидан сўнг отаси, ундан сўнг эса онаси вафот қилган. Мана шу воқеалардан кейин актриса қўрқадиган бўлиб қолган. «Ҳаёт кутилмаган сивовларга бой экан. Oнамдан, отамдан олдин тўнғич фарзанд, ягона ўғилни бериб қўйганмиз. Акамни бериб […]

Раъно Зокирова 4 йилда 3 яқин инсонидан айрилгани ҳақида гапириб берди

Актриса Раъно Зокирова 4 йил ичида акаси, отаси ва онасидан айрилгани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, акаси ота-онасидан аввал вафот этган, акасидан сўнг отаси, ундан сўнг эса онаси вафот қилган. Мана шу воқеалардан кейин актриса қўрқадиган бўлиб қолган.

«Ҳаёт кутилмаган сивовларга бой экан. Oнамдан, отамдан олдин тўнғич фарзанд, ягона ўғилни бериб қўйганмиз. Акамни бериб қўйганда онам ‘менинг гўримга болам сен кирдинг, сени ҳозир эслагим, кўз-ёш тўкким келмаяпти’, деб дод-фарёд қилган. Акамдан бир йилу икки ойдан кейин отам кетди. Яна шу сана бир йилу икки ойдан кейин онам кетди. Мен бир йилу икки ойдан кейин қўрқадиган бўлиб қолдим. Ўша ‘Масхарабозʼ фильмида Теша айтадику, бундан ҳам баттар бўлиши мумкинку Зумрад деб. Шунга ўхшаб, бундан ҳам баттар бўлиши мумкинку Раъно дейман», — дейди актриса.