Янгиликлар

Раъно Шодиева невараси билан тушган илк суратларини эълон қилди — фото

Актриса унинг исмини Имран қўйган

Раъно Шодиева невараси билан тушган илк суратларини эълон қилди — фото

Актриса Раъно Шодиева Instagram саҳифасида невараси билан тушган илк суратларини эълон қилди.

У неварасининг юзига «стикер» қўйган. Актриса шу кунларга етказгани учун Аллоҳга шукур айтган. Раъно Шодиева сурат остидаги изоҳда Имран бувисининг бағридалигини ёзиб қолдирган.

«Шу кунларга еткизгани учун Аллоҳга шукур. Имран бувижонисини бағрида Алҳамдулиллаҳ», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса буви бўлган куни ҳаётидаги энг бахтли куни бўлганини таъкидлаган. У набирали бўлганини эълон қилган. Унинг ўғли Диёр ва келини Анастасия 11 август куни ўғил фарзандли бўлган. Актриса бу хабарни эшитиб, жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаётидаги энг бахтли кунларидан бири. Шунингдек, Раъно Шодиева унга набира совға қилгани учун фарзандларига раҳмат айтган.

«Бугун энг бахтли кунларимдан бири бўлди. Сизлар билан бўлишгим келди. Худога шукур мени шу кунга етказди. Мен буви бўлдим. Табрикласангиз бўлади. Раҳмат болаларим, менга ўғил набира совға қилганингиз учун», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

Шаҳло Зоирова актрисани табриклаш учун унинг уйига борганди. У Раъно Шодиевани «Бувижон» лавозими билан табриклаган. Бироқ у ҳамкасбига қандай совғалар берганини кўрсатмаган. Раъно Шодиеванинг набираси 11 август куни туғилди. У актрисанинг ўғли ва келинининг фарзанди. Улар чақалоққа Имран деб исм қўйган. Шунингдек, Имраннинг туғилган пайтидаги маълумотлар ҳам очиқланган.