Янгиликлар

Райҳон Асадованинг мухлиси у ҳақда китоб ёзиб, севгисини изҳор қилди — видео

Китоб 411 варақдан иборат

Райҳон Асадованинг мухлиси у ҳақда китоб ёзиб, севгисини изҳор қилди — видео

Актриса Райҳон Асадова Instagram саҳифасида мухлиси у ҳақда китоб ёзиб, севгисини изҳор қилганини маълум қилди.

Китоб 411 варақдан иборат бўлиб, у «Салом, Райҳон» деб номланган. Актриса китоб билан бирга гул ҳам келганини айтди. Райҳон Асадова мухлиси у ҳақда кўп нарсаларини билишини таъкидлаган. У актрисанинг отасининг исми ва ҳинд тилини ўрганини ҳам китобга ёзган хатида билдриб ўтган. Шунингдек, китобда Райҳон Асадованинг сирли ошиғининг сурати ҳам бор. Актриса китобни ўқиб чиқишини таъкидлаб ўтган.

«Шундай сирли мухлисим бор экан, билмаган эканман. Раҳмат», — деб изоҳ қолдирган актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от rayhon asadova (@raykh0n)

Аввалроқ Райҳон Асадова имижини ўзгартирганди. Райҳон Асадованинг стилисти унинг янги имижда тушган суратларини эълон қилган. Актриса эса унга миннатдорлик билдирган. У бу сафар сочларини кестирган. Суратлар остига кўплаб кузатувчилар у ҳамиша гўзал ва бетакрор эканини, ҳар қандай турмак унга ярашишини таъкидлаган. Райҳон Асадова билан ишлаган стилист қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Нафис, истеъдодли Райҳон билан ишлаш мароқли бўлди», — деб ёзади стилист.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Гулноза Ганиева (@gulnoz_makeupartist)

Шунингдек, Райҳон Асадова янгича образда кўриниш берганди. У ташқи кўринишини ўзгартиришда машҳур стилист Азамат Зайнитдиновга ишонган. Райҳон Асадова келинлик образини яратган. Шунингдек, актриса изоҳга «Бу мен, стилист Азаматнинг кўзлари билан қараганда», — деб ёзади.

Ушбу суратли пост актрисанинг кузатувчилари эътиборидан четда қолмаган. Улардан баъзилари Райҳон Асадовага бундай пардоз қилиш ярашмаслигини ёзган. Улар актрисани табиий гўзал эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, изоҳ ёзганлар орасида ижобий фикр билдирганлар ҳам бўлган. Айримлари ундан аввалги ҳолатига қайтишини сўраган

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от rayhon asadova (@raykh0n)