Стиль

«Олдинги ҳолатингизга қайтинг». Райҳон Асадова янгича образда кўриниш берди — фото

Актриса аввал ҳам имижини ўзгартирганди

«Олдинги ҳолатингизга қайтинг». Райҳон Асадова янгича образда кўриниш берди — фото

Актриса Райҳон Асадова Instagram саҳифасида янгича образда кўриниш берди.

У ташқи кўринишини ўзгартиришда машҳур стилист Азамат Зайнитдиновга ишонган. Райҳон Асадова келинлик образини яратган. Шунингдек, актриса изоҳга «Бу мен, стилист Азаматнинг кўзлари билан қараганда», — деб ёзади.

Ушбу суратли пост актрисанинг кузатувчилари эътиборидан четда қолмаган. Улардан баъзилари Райҳон Асадовага бундай пардоз қилиш ярашмаслигини ёзган. Улар актрисани табиий гўзал эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, изоҳ ёзганлар орасида ижобий фикр билдирганлар ҳам бўлган. Айримлари ундан аввалги ҳолатига қайтишини сўраган

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от rayhon asadova (@raykh0n)

Аввалроқ Райҳон Асадова имижини ўзгартирганди. Райҳон Асадованинг стилисти унинг янги имижда тушган суратларини эълон қилган. Актриса эса унга миннатдорлик билдирган. У бу сафар сочларини кестирган. Суратлар остига кўплаб кузатувчилар у ҳамиша гўзал ва бетакрор эканини, ҳар қандай турмак унга ярашишини таъкидлаган. Райҳон Асадова билан ишлаган стилист қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Нафис, истеъдодли Райҳон билан ишлаш мароқли бўлди», — деб ёзади стилист.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Гулноза Ганиева (@gulnoz_makeupartist)