Янгиликлар

«Рақс тушишни ўргатган». Ислом Каримовнинг набираси бобоси билан тушган архив суратини эълон қилди — фото

У бу ҳақда Instagram'даги шахсий саҳифасида маълум қилган

«Рақс тушишни ўргатган». Ислом Каримовнинг набираси бобоси билан тушган архив суратини эълон қилди — фото

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Иймона Каримова бобоси билан тушган архив суратни эълон қилди.

Иймона Каримова суратни ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида жойган ва унга биринчи рақс тушишни ўргатган инсон бобоси Ислом Каримов бўлганини айтган.

«Бобом менга рақсга тушишни ўргатган ҳамда менинг биринчи рақсим у билан бўлиши муҳим эканлигини айтган», — дейди Иймона.

Аввалроқ Гулнора Каримованинг қизи Иймона Каримова илк бор севган йигитини кўрсатгани ҳақида хабар берилган эди.