Янгиликлар

Паризода тўйда яна йиқилиб тушди — видео

Раққосанинг ўзи ушбу видеони эълон қилган

Паризода тўйда яна йиқилиб тушди — видео

Актриса, раққоса Паризода тахаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида яна бир бор йиқилиб тушгани акс этган видеони эълон қилди.

Паризода тўй хизматига шогирдлари билан бирга борган. Улар испанча рақси ижро этган. Унда раққосанинг стул устига чиқиб ўйнайдиган жойи бор. Актриса стул устига чиқиб айланган пайти йиқилиб кетган. Уни шогирдларидан бири ушлаб қолган.

Бу раққосанинг биринчи бор йиқилиб кетиши эмас. Унда олдин ҳам бир неча бор шундай вазият кузатилган. У олдинроқ тўйда сирпаниб кетгани акс этган видеони эълон қилган. У пол жуда сирпанчиқ бўлгани учун сирпаниб кетган. Шунинг учун раққоса 1 сония ҳам оёғида туролмаган. Паризода сирпанганида, ёнидаги шериклари уни ушлаб турган. Видеода унинг бир неча бор оёғи сирпанганини кўриш мумкин.

«Пол жуда сирпанчиқ экан. Оёғимда 1 секунд ҳам туролмадим. Йиқилиб тушишимга озгина қолди. Бундай бўлишини кутмагандим», — деб ёзади раққоса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода тўйда рақс тушаётган вақтда йиқилиб тушганди. Паризода ўз саҳифасига ушбу ҳолат акс этган видеони жойлаган. Унинг сўзларига кўра, боши айланган ва ўзини бошқаролмай қолган. Шу сабабли рақс вақтида йиқилиб тушган. Бироқ бу вақтда унинг ансамлидаги бошқа қизлар, яъни раққосанинг шогирдлари уни ўраб олган. «Бугун бошим айланиб, ўзимни бошқаролмай қолдим», — дейди раққоса.

Шунингдек, раққоса қор устида рақс тушаётган вақтда сирпаниб йиқилиб тушганди. Раққоса ўзининг саҳифасига видео жойлаган. Унда раққос Мустафаев Бехзод билан қор ёғаётган вақтда ўйинга тушаётгани акс этган. Видео сўнггида Паризода сирпаниб кетади ва йиқилиб тушади. Унинг кузатувчилари видео остига соғлиғидан аҳвотир эканини билдириб, изоҳлар қолдирган. Айримлари эса йиқилган бўлсада рақс аъло даражада чиққанини таъкидлаган.