Янгиликлар

Паризода тўйда рақсга тушаётган пайти сирпаниб кетди — видео

Актриса пол жуда сирпанчиқ бўлганини айтди

Паризода тўйда рақсга тушаётган пайти сирпаниб кетди — видео

Раққоса, актриса Паризода тахаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида тўйда сирпаниб кетгани акс этган видеони эълон қилди.

У пол жуда сирпанчиқ бўлгани учун сирпаниб кетган. Шунинг учун раққоса 1 сония ҳам оёғида туролмаган. Паризода сирпанганида, ёнидаги шериклари уни ушлаб турган. Видеода унинг бир неча бор оёғи сирпанганини кўриш мумкин.

«Пол жуда сирпанчиқ экан. Оёғимда 1 секунд ҳам туролмадим. Йиқилиб тушишимга озгина қолди. Бундай бўлишини кутмагандим», — деб ёзади раққоса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода тўйда рақс тушаётган вақтда йиқилиб тушганди. Паризода ўз саҳифасига ушбу ҳолат акс этган видеони жойлаган. Унинг сўзларига кўра, боши айланган ва ўзини бошқаролмай қолган. Шу сабабли рақс вақтида йиқилиб тушган. Бироқ бу вақтда унинг ансамлидаги бошқа қизлар, яъни раққосанинг шогирдлари уни ўраб олган. «Бугун бошим айланиб, ўзимни бошқаролмай қолдим», — дейди раққоса.

Шунингдек, раққоса қор устида рақс тушаётган вақтда сирпаниб йиқилиб тушганди. Раққоса ўзининг саҳифасига видео жойлаган. Унда раққос Мустафаев Бехзод билан қор ёғаётган вақтда ўйинга тушаётгани акс этган. Видео сўнггида Паризода сирпаниб кетади ва йиқилиб тушади. Унинг кузатувчилари видео остига соғлиғидан аҳвотир эканини билдириб, изоҳлар қолдирган. Айримлари эса йиқилган бўлсада рақс аъло даражада чиққанини таъкидлаган.

Актрисанинг тўйхонада рақс тушаётган вақтда оёғи қайрилиб кетганди. У испанча қўшиққа рақсда стул устидан сакраб тушаётганда оёғи қайрилиб кетган. Бироқ у йиқилиб тушмаган ва мувозанатини сақлаб қолган. Кейин эса рақсни давом эттирган.

«Кеча оёғим қайрилиб кетди», — дейди у.