Янгиликлар

Паризода эрининг қандай бизнеслари борлигини маълум қилди — видео

«Шу пайтгача етиб келмаган бўлардим», — дейди у

Паризода эрининг қандай бизнеслари борлигини маълум қилди — видео

Раққоса, актриса Паризода Instagram саҳифасида эрининг қандай бизнеслари борлигини маълум қилди.

Дилноза Сафарованинг сўзларига кўра, эри тадбиркорлик билан шуғулланади. Бироқ Паризоданинг касби сабаб админстратор бўлган. Шерали Сафаров анча йиллардан бери пул тикиб, админстраторликни қўлга олган. Раққоса тадбирларга доим турмуш ўртоғи билан боришини таъкидлаган. Шунингдек, у эри бўлмаганда шу пайтгача етиб келмаган бўлишини айтган.

«Сафаров Шерали аслида тадбиркор бўлган. Кейин мен ‘Ўзимнинг ижодимни давом эттиришим керак. Қанча умид, ниятларим бор. Ҳаётда ўзимнинг ўрним бўлиши керак’, деганман. Шунда атрофдагилари ‘Тадбиркорсиз пул тикиб, тадбиркорлигингизни қилаверасиз. Паризода эса ўз ижодини ривожлантира олади’, деб маслаҳат берган. Шундан кейин админстраторликни қўлга олиб, пул тиккан. Анча йиллардан бери шундай қилиб келади. Шунинг учун биз бирга юрамиз. Ўзининг тош дўкони ва туяқуш фермаси бор. Ҳеч қачон буни кўрсатмаганман. Агар қизиқ бўлса, қачондир бориб кўрсатаман. Турмуш ўртоғим ёнимда бўлмаганда, шу пайтгача етиб келмаган бўлардим», — дейди раққоса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризоданинг эри нима иш қилишини айтганди. Актриса ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказган. Шунда унга эрининг нима иш қилиши ҳақида савол берилган. Паризода эса турмуш ўртоғининг тош бизнеси борлиги айтган. Шунингдек, у эрининг туяқуш фермалари борлигини ҳам таъкидлаб, ўша жойни кўрсатган.

«Тош бизнес ва туяқуш фермаси бор», — дейди у.

Раққоса аввалроқ тўйидаги архив суратни эълон қилганди. У Instagram саҳифасига тўйидаги суратлардан бири жойлаган. Уларнинг тўйи 2010 йилда бўлган. Раққоса ўша пайти жуда ёш ва озғин бўлганини таъкидлаган.

«Анча ёш ва озғин бўлган эканмиз», — деб ёзади раққоса.