Янгиликлар
Паризоданинг эри нима иш қилиши маълум бўлди — видео
Бу ҳақда раққосанинг ўзи маълумот берган

Актриса, раққоса Паризода Instagram саҳифасида турмуш ўртоғининг нима иш қилишини маълум қилди.
Актриса ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказган. Шунда унга эрининг нима иш қилиши ҳақида савол берилган. Паризода эса турмуш ўртоғининг тош бизнеси борлиги айтган. Шунингдек, у эрининг туяқуш фермалари борлигини ҳам таъкидлаб, ўша жойни кўрсатган.
«Тош бизнес ва туяқуш фермаси бор», — дейди у.
Раққоса аввалроқ тўйидаги архив суратни эълон қилганди. У Instagram саҳифасига тўйидаги суратлардан бири жойлаган. Уларнинг тўйи 2010 йилда бўлган. Раққоса ўша пайти жуда ёш ва озғин бўлганини таъкидлаган.
«Анча ёш ва озғин бўлган эканмиз», — деб ёзади раққоса.