Янгиликлар

Паризода эрини умуман рашк қилмаслиги ва бунинг сабабини айтди — видео

«Ақлли аёл шундай бўлади», — дейди у

Паризода эрини умуман рашк қилмаслиги ва бунинг сабабини айтди — видео

Раққоса, актриса Паризода Instagram саҳифасида эрини умуман рашк қилмаслиги ва бунинг сабабини айтди.

Раққоса нотўғри гумонлар, кераксиз ҳиссиётларни инкор қилишни тавсия қилди. Паризода аёл киши ўзини севиб, ўз устида ишлаб, олийжаноб бўлса, эрининг ҳурмати ва севгисига эришини таъкидлади. Дилноза Сафарова ҳеч қачон ҳеч кимни рашк қилмаганини айтди. Шунингдек, у ақлли аёллар шундай йўл тутишини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Баъзи бир аёлларга ўрнак сифатида бир нарсани гапирмоқчиман. ‘Нимага эрингизнинг олдига бошқа қизни ўтқазиб қўйгансиз? Рашк қилмайсизми? Эрсиз қолиб кетманг’, деган гапларни гапиргансиз. Тўғрисини айтсам, ғашим келди. Нотўғри гумонлар, кераксиз ҳиссиётларни блок қилиш керак. Ўзимизни севамиз, ўз устимизда ишлаймиз, олийжаноб бўламиз. Ана шундагина турмуш ўртоғимизнинг ҳурмати ва севгисини қозонсак бўлади. Рашк қилишнинг чегарасини билиш керак. Балки менинг ҳарактерим шундай бўлса керак. Шу пайтгача ҳеч қачон ҳеч кимни рашк қилмаганман. Ундай қилмайман. Ақлли аёл шундай бўлади», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода эрининг қандай бизнеслари борлигини маълум қилганди. Дилноза Сафарованинг сўзларига кўра, эри тадбиркорлик билан шуғулланади. Бироқ Паризоданинг касби сабаб админстратор бўлган. Шерали Сафаров анча йиллардан бери пул тикиб, админстраторликни қўлга олган. Раққоса тадбирларга доим турмуш ўртоғи билан боришини таъкидлаган. Шунингдек, у эри бўлмаганда шу пайтгача етиб келмаган бўлишини айтган.

«Сафаров Шерали аслида тадбиркор бўлган. Кейин мен ‘Ўзимнинг ижодимни давом эттиришим керак. Қанча умид, ниятларим бор. Ҳаётда ўзимнинг ўрним бўлиши керак’, деганман. Шунда атрофдагилари ‘Тадбиркорсиз пул тикиб, тадбиркорлигингизни қилаверасиз. Паризода эса ўз ижодини ривожлантира олади’, деб маслаҳат берган. Шундан кейин админстраторликни қўлга олиб, пул тиккан. Анча йиллардан бери шундай қилиб келади. Шунинг учун биз бирга юрамиз. Ўзининг тош дўкони ва туяқуш фермаси бор. Ҳеч қачон буни кўрсатмаганман. Агар қизиқ бўлса, қачондир бориб кўрсатаман. Турмуш ўртоғим ёнимда бўлмаганда, шу пайтгача етиб келмаган бўлардим», — дейди раққоса.

Шунингдек, Паризодага эри салкам 30 минг долларлик электромобиль совға қилганди. У олдин ҳар йили машинасини ўзгартиришга ҳаракат қилганини айтди. Бироқ бу гал катта тадбиркорликка қўл уришгани учун мақсадлари ўзгарган. Раққоса, ҳатто, ўзининг автомобилига «тонировка» қилишни унутганини таъкидлади. Турмуш ўртоғи эса унга электромобиль совға қилди. Паризода энди электромобилни синаб кўришини айтди.

«Олдин машинамни ҳар йили янгилаб туришга ҳаракат қилардим. Бу гал катта тадбиркорликка қўл урганимиз учун мақсадлар ўзгариб, машина олиш ҳан эсдан чиқиб кетганди. Ҳатто, ‘тонировка’ қилишни унутиб қўйгандим. Хуллас, машинада ишим битса бўлди деб ўзимни ҳам унутиб юборибман. Турмуш ўртоғим ‘Келин буёққа’, деб чақириб қолди. Биз ҳам электромобилни бир ҳайдаб кўрайлик», — дейди у.