Янгиликлар

Озода Нурсаидова Севара Назархон ҳақида гапирди — видео

Улар Консерваторияда бирга ўқиган

Озода Нурсаидова Севара Назархон ҳақида гапирди — видео

«Шуҳрат» медали совриндори Озода Нурсаидова дугонаси Севара Назархон ҳақида гапирди.

Хонанда Севара Назархоннинг концерт дастурида иштирок этган. Концерт давомида Озода Нурсаидова унга гул совға қилган, хонанда эса унга микрофонни тутган. Шу вақт у Севара Назархон ҳақида гапирган.

«Мени шунақа ажойиб ўртоғим бор, Ўзбекистонда битта. Мен жуда ҳам яхши кўраман. Консерваторияда бирга ўқиганмиз. Дўстлигимизга кўз тегмасин. Ўртоқ, дунё саҳналарини шунақа тўлдириб концерт бериб, халқимизга хизмат қилишдан чарчама», — дейди хонанда

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)

Эслатиб ўтамиз, Севара Назархон «Яхшиликни танланг» лойиҳасида иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Aввалроқ Севара Назархон Instagram саҳифасида 5 ёшли қизи Иман Анвар машина бошқараётгани акс этган видео жойлаганди. Видеода Севара Назархон қизига машина бошқаришни ўргатаётганини кўриш мумкин. Хонанда қизи билан инглиз тилида мулоқот қилган. Иман Анвар машинани буришга ҳаракат қилган.

«Ёмонмас. Хавфсиз зонада ҳайдаш курслари. Агар бизни шаҳарда кўрсангиз, эҳтиёт бўлиб ҳаракатланинг», — деб ёзади Севара Назархон.