Озода Нурсаидова сайловда нега муддатидан олдин овоз берганини айтди
У ҳозирда Туркияда бўлиб, ўша ерда овоз берган
Хонанда Озода Нурсаидова 22 октябрь куни Туркияда президентлик сайловида муддатидан олдин иштирок этди.
Унинг сўзларига кўра, сафарда бўлгани туфайли 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлмайди. Шу сабабли ҳам муддатидан олдин овоз беришга тўғри келган.
«Мен ҳозир сафардаман ва 24 октябрь куни ватанда бўлмайман. 24 октябрь куни Ўзбекистон президенти сайлови куни. Бу сана мен учун бир фуқаро сифатида жуда муҳим. Шунинг учун мен муддатидан олдин сайловда қатнашиб, ўз танловимни қилдим. Азизлар, сайловда қатнашинг ва ўз келажагингизни белгиланг», — дейди Озода Нурсаидова.
«Шуҳрат» медали совриндори Озода Нурсаидова 2021 йилги президентлик сайловларида Шавкат Мирзиёевга овоз беришини маълум қилганди.




