Янгиликлар

Озода Нурсаидова Россия президенти Путиндан совға олди — видео

У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди

Озода Нурсаидова Россия президенти Путиндан совға олди — видео

«Шуҳрат» медали совриндори Озода Нурсаидова Instagram саҳифасида Россия президенти Владимир Путиндан совға олгани акс этган видео жойлади.

Озода Нурсаидова Россияга 15 январь куни Москванинг «Кремль» саройида бўлиб ўтадиган «Халқлар дўстлиги» деб номланган гала-консерда иштирок этиш учун борган. Владимир Путин «Кремль»га ўзбекистонлик энг зўр санъаткор келганини эшитгач, унга тилла соатни совға қилиб жўнатган.

Хонанда Instagram саҳифасига совға олгани ҳақида пост ҳам жойлади. У янгиликни обуначилари билан бўлишган. Шунингдек, совғасининг ҳужжати ҳам борлигини таъкидлаган.

«Ассалому алайкум, азиз мухлислар. Менга ҳозир зўр совға берилди. Ҳозир шуни сизлар билан бўлишаман. Бу совғанинг ҳужжати ҳам бор. Ўзини ҳозир кўрсатаман», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)

Аввалроқ, хонанда Тошкент шаҳрида ягона бўлган оёқ кийимни сотиб олганди. У кийим дўконларининг бирида синглиси билан шу оёқ кийимни сотиб олган. Озода Нурсаидова оёқ кийим «Prada» брендиники эканини таъкидлаган.

Шунингдек, у 2022 йилдаги илк суратларини ҳам эълон қилганди. Хонанда «Anor atelier» томонидан яратилган либосда кўриниш берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от O Z O D A (@ozodaofficial)