Янгиликлар
Озода Нурсаидова Адиз Ражабовнинг автоҳалокат сабаб вафот этгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди
Тожикистонда ҳам шу каби миш-мишлар тарқалган
«Шуҳрат» медали совриндори Озода Нурсаидова Адиз Ражабовнинг автоҳалокат сабаб вафот этгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.
Актёр хонанданинг янги таронасига ишланган клипда Алишер Узоқов билан биргаликда роль ижро этган. Клип сюжети давомида Алишер Узоқов уни машинада уриб юборади ва у вафот этади. Турли ижтимоий тармоқларда клипдан автоҳалокат саҳнаси кесиб олиниб, Адиз Ражабов вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқатилган. Шу сабабли Озода Нурсаидовадан мазкур миш-мишлрга аниқлик киритиши ҳақида сўралган.

Хонанда эса бу мутлақо ёлғон эканини, бемаънилик эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, унга мухлисларидан бири Тожикистонда ҳам шу каби миш-мишлар тарқалганини айтган.





