Янгиликлар

Озод Ҳуррамов Туркияга чипта ва меҳмонхонанинг нархи қанча бўлганини маълум қилди — видео

Актёр Нодир исмли дўсти билан саёҳатга чиққан

Озод Ҳуррамов Туркияга чипта ва меҳмонхонанинг нархи қанча бўлганини маълум қилди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида Туркияга чипта ва меҳмонхона нархи қанча бўлганини маълум қилди.

Актёр Туркияга Нодир исмли дўсти билан кетган. Озоднинг сўзларига кўра, Туркияга бориб-келиш чипта 1 киши учун 450 долларга тушган. Меҳмонхона эса 2 кишига 1 кун учун 145 доллар бўлган.

«Бу галги саёҳатимиз Нодир билан бирга бўлади. Истанбулга етиб боргунимизгача қанча маблағ кетганини айтаман. Чипта 1 кишига бориб-келиш 450 долларга тушди. Меҳмонхона эса 2 кишига 1 кун учун 145 доллар бўлди», — дейди Озод Ҳуррамов.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов Америкага саёҳатга қанча пул сарфлагани ҳақидаги саволга жавоб берганди. Озод Ҳуррамовнинг сўзларига кўра, ҳали ҳамма харажатни ҳисобламаган. Бироқ актёрнинг Америкага бориб-келиш бизнес-класс билети 3500 доллар бўлган. Инстаблогер умумий суммани Ўзбекистонга келгач ҳисоблаш айтишини таъкидлаганди. Тиктокер ҳали харидлар қилишини айтганди.