Янгиликлар

Озод Ҳуррамов ресторанларнинг бирига идиш ювувчи бўлиб ишга кирди — видео

Блогер 2 ҳафтада 500 доллар ишлаб топмоқчи

Озод Ҳуррамов ресторанларнинг бирига идиш ювувчи бўлиб ишга кирди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instabloger саҳифасида ресторанларнинг бирида идиш ювувчи бўлиш ишга кирганини маълум қилди.

Озод Ҳуррамов кечки пайт ишлаяпти. Унинг сўзларига кўра, бунинг ўзига яраша сабаби бор. Актёрнинг таъкидлашича, кечки пайт ишласа, кўпроқ пул топиши мумкин. Инстаблогер Алишер Узоқовга 2 ҳафта ичида 500 доллар пул топишга ваъда берган.

«Мен ишга келдим. Мен кечки пайт ишлашимнинг сабаби бор. Чунки кечки пайти кўпроқ пул топса бўларкан. Мен ишимдан ташқари идиш ҳам юваман. 2 ҳафтада 500 доллар топишим керак. Хўжайинлар менга видеога олишга рухсат берди. Лекин аслида иш пайти телефон ишлатиш мумкин эмас», — дейди блогер.

Аввалроқ актёр Жаҳонгир Хўжаев ҳам Дубайда идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлаганди. Унда актёр идишни синдиргани учун бошлиғидан гап эшитгани айтган. Жаҳонгир Хўжаевнинг сўзларига кўра, бу унинг биринчи иш куни. Шунингдек, у инглиз тилини яхши ўрганиш учун ҳамкасби билан суҳбатлашишини таъкидлади.

«Бугун биринчи иш куним. Зўр ресторан экан. Инглиз тилини ривожлантириш учун Дилшод билан гаплашишим керак. Энди бирга идиш-товоқ ювамиз. Қонга қон, жонга жон», — дейди у.