Янгиликлар

Озод Ҳуррамов официантликдан қанча пул топганини айтди — видео

Блогер яна касбини ўзгартирмоқчи

Озод Ҳуррамов официантликдан қанча пул топганини айтди — видео

Актёр, инстаблогер Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида официантликдан қанча пул топганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, 2 кун мобайнида 300 минг сўм ишлаган. Бироқ актёр 2 ҳафтада 500 доллар топиши керак. Шу сабабли Озод Ҳуррамов энди официантликни ташлаб ҳайдовчилик қилмоқчи.

«Бугун ҳаво жуда ҳам зўр. Ўзингизнинг машинангизда юрманг. Таксида юринг. Мен Алишер ака билан 2 ҳафтада рекламаларсиз 500 доллар топишга келишгандим. Мен ўшани қилишга тайёр эдим. 2 кун официант бўлиб ишладим. Шу кунларда 300 минг сўм топдим. Ўйлаб қарасам, 2 ҳафтада 500 доллар умуман ишлаб тополмас эканман. Энди эса таксист бўлмоқчиман», — дейди блогер.

Аввалроқ блогер ресторанларнинг бирига идиш ювувчи бўлиб ишга кирганди. Озод Ҳуррамов кечки пайт ишлаяпти. Унинг сўзларига кўра, бунинг ўзига яраша сабаби бор. Актёрнинг таъкидлашича, кечки пайт ишласа, кўпроқ пул топиши мумкин. Инстаблогер Алишер Узоқовга 2 ҳафта ичида 500 доллар пул топишга ваъда берган.

«Мен ишга келдим. Мен кечки пайт ишлашимнинг сабаби бор. Чунки кечки пайти кўпроқ пул топса бўларкан. Мен ишимдан ташқари идиш ҳам юваман. 2 ҳафтада 500 доллар топишим керак. Хўжайинлар менга видеога олишга рухсат берди. Лекин аслида иш пайти телефон ишлатиш мумкин эмас», — дейди блогер.

Аввалроқ актёр Жаҳонгир Хўжаев ҳам Дубайда идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлаганди. Унда актёр идишни синдиргани учун бошлиғидан гап эшитгани айтган. Жаҳонгир Хўжаевнинг сўзларига кўра, бу унинг биринчи иш куни. Шунингдек, у инглиз тилини яхши ўрганиш учун ҳамкасби билан суҳбатлашишини таъкидлади.

«Бугун биринчи иш куним. Зўр ресторан экан. Инглиз тилини ривожлантириш учун Дилшод билан гаплашишим керак. Энди бирга идиш-товоқ ювамиз. Қонга қон, жонга жон», — дейди у.