Янгиликлар

Ҳожиакбар Ҳайдаров ўзига ёқмайдиган беш нафар хонандани айтди

«Ўзининг тутган йўлини, менга нисбатан қилган муомаласини, менга қилган ноҳақлигини ёмон кўраман», — дейди у

Ҳожиакбар Ҳайдаров ўзига ёқмайдиган беш нафар хонандани айтди

Марҳум Нуриддин Ҳайдаровнинг ўғли, хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров ўзига ёқмайдиган бешта санъаткор кимлиги ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, инсон инсонни ёмон кўришга ҳаққи йўқ. Бироқ у Сардор Мамадалиев, Воҳиджон Исоқов, Маҳлиё Омон, Шаҳзод Муродов ва Умидахонни унга нисбатан қилган ноҳақликлари сабабли ёқтирмаслигини айтди.

«Инсон инсонни ёмон кўришга ҳаққи йўқ. Ўзининг тутган йўлини, менга нисбатан қилган муомаласини, менга қилган ноҳақлигини ёмон кўраман. Сардор Мамадалиев билан бундай воқеалар кўп бўлган. Отамнинг қўшиғидан ташқари менинг дилимни оғритадиган воқеалар кўп бўлган. Воҳиджон Исоқов билан озгина тортишиб қолганмиз. Маҳлиё Омон деган қизни ҳам ижод томонлама келишмовчилик бўлган. Кўп санъаткорларда юлдузлик касаллиги бўлади. Бу нарса ёмон деб ўйлайман. Шаҳзод Муродовни ҳам охирги пайтларда ёқтирмай қолдим. Бешинчиси Умидахон», — дейди хонанда.