Янгиликлар

Отабек Маҳкамов сўнгги 2 ойда ҳаётида содир бўлган синовли кунлар ҳақида айтиб берди

АҚШда яшаб ижод қилаётган ўзбекистонлик журналист, актёр, юрист Отабек Маҳкамов сўнгги 2 ойда ҳаётида содир бўлган оғри кунлар ҳақида айтиб берди. Унинг таъкидлашича, шу муддат ичида у 3 маротаба жарроҳлик амалиётини ўтказди ва коронавирус юқтириб олди. Шунингдек, комага тушиб қолишига ҳам сал қолганини қайд этган. «Хабарингиз борки, охирги икки ой давомида, хаётимда синовли кунлар бўлиб […]

АҚШда яшаб ижод қилаётган ўзбекистонлик журналист, актёр, юрист Отабек Маҳкамов сўнгги 2 ойда ҳаётида содир бўлган оғри кунлар ҳақида айтиб берди.

Унинг таъкидлашича, шу муддат ичида у 3 маротаба жарроҳлик амалиётини ўтказди ва коронавирус юқтириб олди. Шунингдек, комага тушиб қолишига ҳам сал қолганини қайд этган.

«Хабарингиз борки, охирги икки ой давомида, хаётимда синовли кунлар бўлиб ўтди. Яъни: йикилиб тушганим сабабли белимга 3 маротаба операция бўлдим, коронавирус юқтириб олдим ва бир ой давомида ўрнимдан тура олмасдан ётиб колдим.Ўша пайт, шифохонада, коронавирус бўлганим сабабли олдимга Имомдан бошқа, хеч кимни қўйишмаган эди, шифокорлар эса космонавтларнинг скафандрларига ўхшаган махсус кийимларни кийиб тез уколларни килиб, чикиб кетишар эди.Иккинчи ва учинчи операциядан кейин икки маротаба комага тушиб колишимга сал колди, лекин, хар сафар рахматли ойимнинг рухларини ёнимда курганимда, оғриқлар ўз-ўзидан тўхтаб колган эди», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от MrOtabekTv (@otabekmahkamov_)


Актёр, бундан ташқари уни қўллаб, дуо қилиб турган мухлисларига миннатдорлик билдирган ва ижодий сафга қайтаётганини айтган.

«Оғриқ кучли бўлиб, догрилар умуман таъсир килмаганида, ёсин сураси ва Куръондан кўплаб сураларни ўқиб ётган эдим. Баъзида, оғриқ куйиб юборганида, ижтимоий тармокларда мени қўллаб-қувватлаб ёзган изоҳларни ўқиб бир томондан хурсанд булар эдим, бошқа томондан cизларни ва оила аъзоларимни ранжитганим учун, ўзимдан хафа булган эдим. Фурсатдан фойдаланиб, хар бирингизга, мени дуо килиб турганингиз учун уз миннатдорчилигимни билдириб қоламан ва бундан кейин, ўз соғлиғимга эътиборлироқ бўлишга ҳаракат киламан. Ҳозирда эса, аста секинлик билан яна ижодий сафга кайтиш ниятидаман», — дейди Отабек Маҳкамов.