Янгиликлар
«Ориент Финанс» банкининг виртуал карталари ишга туширилди
Улар ёрдамида маълумотларни фирибгарлардан сақлаш мумкин
Интернетда хавфсиз харидлар учун махсус «Ориент Финанс» банкининг виртуал карталари ишга туширилди.
Маълумотларингизни киритиб, улар фирибгарларга маълум бўлишидан хавфсираш зарурияти йўқолди. Бундан ташқари, бу карталарни ўзингиз билан олиб юриш керак эмас – улар доимо смартфонларингизда бўлади.
Уларни ОФБ иловамизда ҳамёнбоп шартларда очиш мумкин: ⠀
- Очиш — 0 доллар;
- Депозит — 0 доллар;
- 3D-secure хизматини улаш имконияти — 0 доллар.
Иловани AppStore ёки PlayMarket орқали юклаб олинг ва қисқа муддат ичида замонавий ва қулай тўлов турига эга бўлинг.




