Янгиликлар

«Опа-сингиллар» сериалидаги севишганлар 10 йилдан сўнг қайта учрашди — видео

Улар 4 йил давомида бирга ишлаган

«Опа-сингиллар» сериалидаги севишганлар 10 йилдан сўнг қайта учрашди — видео

«Опа-сингиллар» сериалидаги Расулхон Қодирхонов ва Наргиза Шарметова 10 йилдан сўнг «Омон-омон» кўрсатувида учрашди.

Расулхон Қодирхонов 4 йил кам муддат эмаслигини таъкидлаган. Шу вақт ичида улар бир-бирига ўрганиб қолган. Мухлислар ҳам улар бир-бирга мос эканини айтган.

«4 йил кам муддат эмас. Ўрганиб қолиш бўлади. Устига-устак мухлислар ҳам бу нарсани эътироф этган. ‘Бир-бирингизга жуда моссиз. Сиз Насибага уйлансангиз керак’. Шу каби гаплар бўлган. Шу даражада илиқ қабул қилишган. Ижро жараёнида бир-биримизни қийнамаганмиз деб ўйлайман. Бир-биримизга ёрдам берганмиз», — дейди Расулхон Қодирхонов.

Наргиза Шарметова ҳам нега Икромга тегмагани ҳақида кўп савол берилганини айтди. Шу билан бирга, актриса Насиба ролига бошқа қиз танланганини эшитган. Бироқ бундан хафа бўлмаган. Орадан вақт ўтгач эса сериал ижодкорлари Наргиза Шарметовани Насиба роли учун чақирган.

«Менга ҳам шундай гаплар бўлган. Нимага Икромга тегмагансиз» деб ҳалигаcа сўрашади. Бир хиллар шу болага теккансиз деб ҳам ўйларкан. Мени ҳам бошида келиб кўриб кетганди. Ўшанда адашмасам, қайсидир ролга мени ҳам тасдиқлаб кетганди. Кейин Насиба ролига бошқа қизни олинганини билдим. Мен буни тўғри қабул қилганман. Кейин яна ролга чақиришди», — деб айтади Наргиза Шарметова.

Аввалроқ актриса Наргиза Абдуллаева устози билан 12 йилдан сўнг илк марта учрашганди. Юнусобод туманидаги 70-сонли умумтаълим мактаби директори, Халқ маорифи аълочиси кўкрак нишони соҳибаси Барно Қодирова актрисанинг ўқитувчиси ҳисобланади. У Наргиза Абдуллаева билан охирги марта 2009 йилда учрашгани ва бу қаерда бўлгани ҳақида гапириб берганди.

«Наргизани охирги марта 2009 йилда кўрганман. Турон санаториясида дам олаётганимда Мирзуфар деган ўқувчим билан жуда чиройли кўрсатув тайёрлашибди. Мен билан битта хонада ётган хонадошимга мақтандим менинг ўқувчиларим деб. Ҳамма аёлларга шунақа дедим. Буларга билдирмасдан залга кириб орқага ўтирсам Наргиза мени чақирган, устозим шу ерда ўтирибди деб. Ўшанда кўришган эдик», — дейди мактаб директори.