Медиа

Наргиза Абдуллаева устози билан 12 йилдан сўнг илк марта учрашди — видео

Актриса Наргиза Абдуллаева «Омон-омон» кўрсатувида ўқувчилик вақтида таълим берган устози билан 12 йилдан кейин илк марта учрашди. Юнусобод туманидаги 70-сонли умумтаълим мактаби директори, Халқ маорифи аълочиси кўкрак нишони соҳибаси Барно Қодирова актрисанинг ўқитувчиси ҳисобланади. У Наргиза Абдуллаева билан охирги марта 2009 йилда учрашгани ва бу қаерда бўлгани ҳақида гапириб берди. «Наргизани охирги марта 2009 йилда […]

Наргиза Абдуллаева устози билан 12 йилдан сўнг илк марта учрашди — видео

Актриса Наргиза Абдуллаева «Омон-омон» кўрсатувида ўқувчилик вақтида таълим берган устози билан 12 йилдан кейин илк марта учрашди.

Юнусобод туманидаги 70-сонли умумтаълим мактаби директори, Халқ маорифи аълочиси кўкрак нишони соҳибаси Барно Қодирова актрисанинг ўқитувчиси ҳисобланади. У Наргиза Абдуллаева билан охирги марта 2009 йилда учрашгани ва бу қаерда бўлгани ҳақида гапириб берди.

«Наргизани охирги марта 2009 йилда кўрганман. Турон санаториясида дам олаётганимда Мирзуфар деган ўқувчим билан жуда чиройли кўрсатув тайёрлашибди. Мен билан битта хонада ётган хонадошимга мақтандим менинг ўқувчиларим деб. Ҳамма аёлларга шунақа дедим. Буларга билдирмасдан залга кириб орқага ўтирсам Наргиза мени чақирган, устозим шу ерда ўтирибди деб. Ўшанда кўришган эдик», — дейди мактаб директори.