Янгиликлар

«Қодирхон»даги Даврон севган қизининг қўлини сўради — видео

Аввалроқ актёр бўлажак рафиқаси кимлигини айтганди

«Қодирхон»даги Даврон севган қизининг қўлини сўради — видео

«Қодирхон» сериали орқали танилган актёр Даврон Асқаров Instagram саҳифасида севган қизининг қўлини сўрагани акс этган видеони эълон қилди.

Актёр қўлида қизил атиргуллар ва узук билан декорация қилинга жойга кириб борган. Уни ичкарида оқ кўйлак кийган қиз кутиб турган. Даврон Асқаров видеода бўлажак аёлининг юзини кўрсатмаган.

Шунингдек, актёр севгилисининг қўлига узукни ҳам тақиб қўйган. Даврон Асқаров пост остида ҳаммаси учун Худога шукур айтган. Видео остида уни инстаблогер Азода ҳамда актриса Муборак Абдуллаева табриклаб изоҳ ёзиб қолдирган.

«Ҳаммаси учун Аллоҳга беҳисоб шукур», — деб ёзади актёр.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Davron Asqarov (@davronasqarov_official)

Аввалроқ Даврон Асқаров бўлажак рафиқаси кимлигини айтганди. Актёр саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга севгилиси ҳақида кўплаб саволлар берилган. Даврон Асқаров уларнинг барчасига бир қилиб жавоб беришини айтган. У бўлажак турмуш ўртоғи билан 14 февраль куни танишган. Актёр севгилиси жуда содда ва оддий қизлигини ҳам таъкидлаб ўтган. Шунингдек, Даврон Асқаров бўлажак турмуш ўртоғининг юзини кўрсатмаслигини таъкидлаган.

«Шу ҳақда жуда кўп савол берилган. Ҳаммасига умумий қилиб жавоб бераман. Юзини кўрсатмайман. Жуда ҳам содда, оддий қиз ва эркатой. Исми Камола. Ёши 18 да. 14 февраль куни кўриб қолганман. Худо хоҳласа кейинроқ тўлиқ айтиб бераман», — дейди у.