Янгиликлар

«Қодирхон»даги Даврон илк бор бўлажак рафиқаси кимлигини айтди — видео

Актёр у билан қачон танишганини ҳам айтган

«Қодирхон»даги Даврон илк бор бўлажак рафиқаси кимлигини айтди — видео

«Қодирхон» сериали орқали танилган актёр Даврон Асқаров Instagram саҳифасида илк бор бўлажак рафиқаси ҳақида маълумот берди.

Актёр саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга севгилиси ҳақида кўплаб саволлар берилган. Даврон Асқаров уларнинг барчасига бир қилиб жавоб беришини айтган. У бўлажак турмуш ўртоғи билан 14 февраль куни танишган. Актёр севгилиси жуда содда ва оддий қизлигини ҳам таъкидлаб ўтган. Шунингдек, Даврон Асқаров бўлажак турмуш ўртоғининг юзини кўрсатмаслигини таъкидлаган.

«Шу ҳақда жуда кўп савол берилган. Ҳаммасига умумий қилиб жавоб бераман. Юзини кўрсатмайман. Жуда ҳам содда, оддий қиз ва эркатой. Исми Камола. Ёши 18 да. 14 февраль куни кўриб қолганман. Худо хоҳласа кейинроқ тўлиқ айтиб бераман», — дейди у.

Аввалроқ Даврон Асқаров уйланаётганини маълум қилганди. Актёр саҳифасида бир қизнинг қўлини ушлаб тургани акс этган суратни эълон қилган ва «Алҳамдулиллаҳ», деб ёзиб қолдирган. Расмда қизнинг бармоғида узук борлигини кўриш мумкин. Шунингдек, актёрнинг рафиқасининг исми Комола. Даврон Асқаров оқ атиргуллар билан безатилган жойда севгилисининг қўлини сўраган.