Янгиликлар

«Қодирхон»даги Даврон уйланмоқда — фото

Актёр севгилисининг қўлини сўраган

«Қодирхон»даги Даврон уйланмоқда — фото

«Қодирхон» сериали орқали танилган актёр Даврон Асқаров Instagram саҳифасида уйланаётганини маълум қилди.

Актёр саҳифасида бир қизнинг қўлини ушлаб тургани акс этган суратни эълон қилган ва «Алҳамдулиллаҳ», деб ёзиб қолдирган. Расмда қизнинг бармоғида узук борлигини кўриш мумкин. Шунингдек, актёрнинг рафиқасининг исми Комола. Даврон Асқаров оқ атиргуллар билан безатилган жойда севгилисининг қўлини сўраган.

Маржона Мирзаалиева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида фотиҳаси бўлгани ва февраль ойида тўйи эканини маълум қилганди. Бироқ у куёв кимлигини айтмаган. Маржона Мирзаалиева тўйи ва фотиҳасини ҳаммадан сир тутганини айтди. Актрисанинг бўлажак турмуш ўртоғи ҳам санъат соҳаси вакили бироқ кимлигини эълон қилмади. Маржона тақдирига шундай инсон битилганидан мамнун эканини таъкидлади.

«Бугун менинг фотиҳам. Тўйга яқин эълон қиламиз деб ҳаммадан сир тутилаётганди. Ҳаётда шу нарсани тушунасизки, ҳар битта ишда бир ҳикмат бор. Вақтлироқ ёки бошқа инсонга бўлиши мумкин эди. Аллоҳ мени шундай яхши инсонга атагани учун минг шукур. Эрталаб ҳар тонг кўзимни очганимда, шукроналар келтираман. Ҳаётда энг муҳими яхши инсон. Мени шу инсонга насиба қилгани учун мингдан минг шукур. Севги Аллоҳга бўлади. Бандасига меҳр ва ҳурмат бўлса, шунинг ўзи етади. Бўлажак турмуш ўроғим ҳам санъат соҳасида. Бугун жуда ҳам кўп бериладиган саволга жавоб бердим. Тўйга ҳам кўп қолмаган. Мана шу февраль ойи ичида тўй бўлади Худо хоҳласа. Шунда кимлигини билиб олишади», — дейди актриса.

11 февраль куни актрисa ҳамкасби Тоҳир Абдуллаевга турмушга чиқаётгани маълум бўлганди. Маржона Мирзаалиева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фотиҳа тўйидан сурат жойлаган. Актриса расмга режиссёр, актёр Тоҳир Саади яъни Тоҳир Абдуллаевни бeлгилаб қўйган. Кўпчилик уларга бахт тилаб, изоҳ қолдирган.

Шунингдек, 12 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тоҳир Абдуллаев Маржонанинг қўлини сўрагани акс этган видеолар эълон қилинганди. Видеода Тоҳир Маржонанинг қўлидан ушлаб, кўзини боғлаган ҳолда гуллар билан безатилган жойга олиб кирганини кўриш мумкин. Режиссёр скрипка мусиқаси остида ҳамкасбининг қўлини сўраган. Бироқ зар отиш керак бўлган пайтда отилмай қолган. Ушбу видеони Тоҳирнинг дўстларидан бири жойлаган ва саноқли дақиқаларга оз қолганини ёзиб қолдирган.

Шу билан бирга, 12 февраль куни Тоҳир ва Маржонанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтганди. Видеолавҳада Маржонанинг куёв билан уйидан чиқиб кетаётганини кўриш мумкин. Хонанда, актёр Юсуфхон Нурматов куёвжўралардан бири бўлган. Шунингдек, видеода улар машинада кетаётганини кўриш мумкин. Актриса уйидан чиқаётганда йиғлаган ва машинага ўтиргандан кейин ҳам йиғлашда давом этган. Бу вазиятда Тоҳир Абдуллаев турмуш ўртоғини йиғлоқи деб таърифлаган.