Нурсултон Назарбоев Мария Мудрякнинг концертига ташриф буюрди — фото
Унинг концерт дастури Қозоғистоннинг биринчи президенти ва давлат мустақиллигига бағишланган
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг таниқли опера хонандаси Мария Мудрякнинг «Остона Опера» да бўлиб ўтаётган концерт дастурига ташриф буюрди.

Машҳур опера хонандаси Мария Мудряк «Менинг Қозоғистоним, сен учун!» шиори остида ўзининг концерт дастурини ташкил қилди. Хонанда Миландаги олий мусиқа академиясида таҳсил олган ва Қозоғистон давлат консерваториясини муваффаққиятли тамомлаган. У кўплаб халқаро мукофотларнинг соҳибаси ҳисобланади. Мария Мудряк қисқа муддат ичида Қозоғистоннинг машҳур опера хонандалари сафидан жой олган.
Унинг концерт дастури Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди. Концертни Болгариянинг Владимир Стоянов бошчилигидаги симфоник оркестри ва Италиялик дирижёр Алвизе Каселлати олиб борди.

Мария Мудрякнинг концерт дастури тугагач Нурсултон Назарбоев у билан суҳбат қилди. Опера хонандаси Қозоғистонда яна бир неча бор концерт беришни режа қилганини ва Бирлашаган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган «Expо» жаҳон кўргазмасида иштирок этишини айтиб ўтди.

Суҳбат якунида, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев опера хонандаси Мария Мудрякнинг маҳоратини юксак баҳолади ва унинг фаолиятига улкан муваффаққиятлар тилади.




