Янгиликлар

Нурмуҳаммад Исроилов радиобошловчиликка илк қадами ‘сантехник’ликдан бошланганини айтди

«Ўша пайтда сўзга, ижодга бўлган муҳаббат шакллана бошлаган», — дейди у

Нурмуҳаммад Исроилов радиобошловчиликка илк қадами ‘сантехник’ликдан бошланганини айтди

Радиобошловчи, журналист Нурмуҳаммад Исроилов радиобошловчиликка илк қадами сантехникликдан бошлангани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, отасининг шогирди «Ватандош» радио бўлимининг иситиш қоргоҳига ишга олиб кириб қўйган. Радиобошловчи кунлик иш тартибини ёзиладиган журналга сўзларни қофияли тарзда ёзганини айтди. Нурмуҳаммад Исроилов айнан шундан кейин сўзга ва ижодга муҳаббат уйғонганини таъкидлади.

«Раҳматли отамнинг шогирди ‘Ватандош’ радио бўлимида ишларди. Шу инсон мени хоналарни совутиш ва иситиш қоргоҳига гаплашиб олиб кириб қўйган. Журналистлар тўпланадиган жойда бўлиш мен учун энг катта ютуқ эди. Бошқаси аҳамиятсиз эди. Бизда ҳар куни қилинган ишларни ёзиб борадиган журнал бор эди. Бир куни шунинг бир варағига қилган ишларимни қофияга солиб ёзган эдим. Айтмоқчиманки, ўша пайтда сўзга, ижодга бўлган муҳаббат шакллана бошлаган», — дейди радиобословчи.