Нилуфар Сотиболдиева бир кунда энг кўпи нечта тўйга боришини айтди
Бошловчи Нилуфар Сотиболдиева бир кунда энг кўпи нечта тўйга бора олишини маълум қилди. У уч хил тил: ўзбек, рус ва инглиз тилларида бемалол тадбир олиб бора олади. Шунингдек, тадбирлардан ташқари очилиш маросимларида ҳам бошловчилик қилади. Бошловчининг маълум қилишича, бир кунда энг кўпи 3 та тўйга бора олади. «Энг кўпи учта тўйга бора олишим мумкин. Масалан […]
Бошловчи Нилуфар Сотиболдиева бир кунда энг кўпи нечта тўйга бора олишини маълум қилди.
У уч хил тил: ўзбек, рус ва инглиз тилларида бемалол тадбир олиб бора олади. Шунингдек, тадбирлардан ташқари очилиш маросимларида ҳам бошловчилик қилади. Бошловчининг маълум қилишича, бир кунда энг кўпи 3 та тўйга бора олади.
«Энг кўпи учта тўйга бора олишим мумкин. Масалан эрталаб қандайдир очилиш маросимлари, тушлик вақтларида чаллари, бешик тўй, кечқурун эса никоҳ тўйлари. Орада суратга олиш жараёнларига ҳам улгуришим керак. Баъзан тўртта тадбирни ҳам амаллаган вақтларим бўлган», — дейди Нилуфар Сотиболдиева.




