Янгиликлар

Нигора мактаб вақтларида синфдошларига кулгу бўлгани ҳақида гапириб берди

«Ниҳол» мукофоти совриндори Нигора ўқувчилик вақтларида синфдошлари унинг устидан кулгани ҳақида гапириб берди. Хонанданинг таъкидлашича, синфдошлари унинг устидан кулганда хонанда ўз олдига машҳур юлдуз бўлишни қўйган ва бу мақсади сари интилган. «Эсимда мактаб пайтимда катта синф ўқувчилари концерт дастурлари ёки КВНлардан кейин келиб, варроқчаларга дастхат олиб, ҳали юлдузда бўлиб кетсанг ёнингаям боролмаймиз, деб ҳазил қилишарди […]

Нигора мактаб вақтларида синфдошларига кулгу бўлгани ҳақида гапириб берди

«Ниҳол» мукофоти совриндори Нигора ўқувчилик вақтларида синфдошлари унинг устидан кулгани ҳақида гапириб берди.

Хонанданинг таъкидлашича, синфдошлари унинг устидан кулганда хонанда ўз олдига машҳур юлдуз бўлишни қўйган ва бу мақсади сари интилган.

«Эсимда мактаб пайтимда катта синф ўқувчилари концерт дастурлари ёки КВНлардан кейин келиб, варроқчаларга дастхат олиб, ҳали юлдузда бўлиб кетсанг ёнингаям боролмаймиз, деб ҳазил қилишарди ва кўнглимни кўтариб, мактабимизнинг кичкина юлдузчаси деб ғурурланиб кетишарди. Синифдошларим кулиб нимадирлар деб югуриб кетишса мен ичимда ҳали кўрасила ростан шунақа зўр ашулачи бўлиб кетаман дасхат беринг диб келасанла деб ўйлардим. Зўр бўлдимми билмадимку лекин ўзига яраша содиқ, зўр муҳлислага эгаман. Қай даражада яхши ёки ёмон хонанда эканимизни сиз айтасиз энди. Баҳо бериш бизга эмас. Шунча гапни ёзганимдан мақсад эса кичкинагина қизалоқ мақсад қўйиб шу нарсага эришибтими, демак сиз азизлар охиргача курашинг, мақсадингиз сари интилинг, қилинган мақсадлар кетидан яна мақсадлар қўйишга, орзулар қилишга эринманг», — дейди у.