Янгиликлар

Нигора Disney қаҳрамонларидан бирининг образини яратди — видео

Хонанда «Ким экан» лойиҳасида чиқиш қилган

Нигора Disney қаҳрамонларидан бирининг образини яратди — видео

Ойбек ва Нигора жуфтлигининг вакили Нигора Дисней қаҳрамонларидан бирининг образини яратди.

Нигора Алишер Узоқов олиб бораётган «Ким экан» шоусида чиқиш қилган. У Дисней қаҳрамони Круэлле образида намоён бўлган. Лекин ҳеч бир ҳакам уни таний олмаган. Хонанда ўз саҳифасига мазкур кўрсатувнинг кадр орти жараёнларидан лавҳа жойлаган ва мухлисларидан образ ҳақида фикр сўраган. Кўплаб кузатувчилари уни таниганини таъкидлаган. Айримлар эса бундай баланд оёқ кийимни фақат у кия олишини қайд этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ꧁༺N҈I҈G҈O҈R҈A҈༻꧂ (@nigoraaarogin)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ aктриса, хонанда Зарина Низомутдинова Instagram саҳифасига «Шрек» мультфильмидаги мушукча образини яратгани акс этган суратни жойлаганди.

У обуначиларидан «Шрек»даги мушук ҳақида сўраган. Актриса кўзларини катта очган ҳолда, ўзини ҳамда мультсериалдаги мушукнинг суратини жойлаган. Хонанда унга кўпчилик уларнинг кўриниши бир хиллиги ҳақида айтганини таъкидлади.

«’Шрек’ мультфильмидаги мушукни танидингизми? Илгари кўринишимизни бир хил дейишган«, — дейди у.