Наргиза Абдуллаева нега киноларда роль ўйнамай қўйганининг сабабини айтди
Актриса, телебошловчи Наргиза Абдуллаева YouTube’даги «Ochiq suhbat» лойиҳасига берган интервьюсида нега киноларда роль ўйнамай қўйганининг сабабини айтди. Унинг сўзларига кўра, унга иккита беҳаё роль таклиф қилинган. Лекин Наргиза Абдуллаева бу таклифларни рад этган. Актриса инсон ўзи ҳурмат қилса, бўлар бўлмас ролларда чиқмаслигини таъкидлади. «Жуда унчалик беҳаё роль берилмаган. Лекин яқинда иккита роль айтишди. У ерда […]
Актриса, телебошловчи Наргиза Абдуллаева YouTube’даги «Ochiq suhbat» лойиҳасига берган интервьюсида нега киноларда роль ўйнамай қўйганининг сабабини айтди.
Унинг сўзларига кўра, унга иккита беҳаё роль таклиф қилинган. Лекин Наргиза Абдуллаева бу таклифларни рад этган. Актриса инсон ўзи ҳурмат қилса, бўлар бўлмас ролларда чиқмаслигини таъкидлади.
«Жуда унчалик беҳаё роль берилмаган. Лекин яқинда иккита роль айтишди. У ерда ҳам беҳаёмас. Аёлнинг алданиб қолган жойи бор эди. Кўрсатмаймиз лекин гап билан бўлса ҳам ўтказамиз дейишди. 10000 доллар берсангиз ҳам бунақа ролда ўйнамайман дедим. Энди пул экан деб ўйнайвериш керак эмаску. Ҳамма ролда ўйнайвериш керак эмас. Кўпчилик нега киноларда чиқмаяпсиз, чақиришмаяптими, вақтингиз ўтдими деб сўрайди. Биз бормаяпмиз. Сценарий, либосчи, гиримёр йўқ. Нимаси учун борамиз? Шунинг учун бўлар бўлмас нарсага чиқаверган одам ўзини ҳурмат қилмайди», — дейди актриса.




