Наргиза Абдуллаева бахт сири ҳақида гапирди
Актриса, телебошловчи Наргиза Абдуллаева «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида бахт сири ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, бахт пул, ҳусн ёки уй-жойда эмас. Агар икки ёш бир-бирини тушунмаса, уларни фарзанд ҳам сақлаб қола олмайди дейди у. Эркакларга аёлингиздан хабар олинг, аёлларга эса эрингиздан фақат пул сўраманг деб маслаҳат берди Наргиза Абдуллаева. «Бахт бойликда, ҳуснда, уй-жойда эмас. Бахт — […]
Актриса, телебошловчи Наргиза Абдуллаева «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида бахт сири ҳақида гапирди.
Унинг таъкидлашича, бахт пул, ҳусн ёки уй-жойда эмас. Агар икки ёш бир-бирини тушунмаса, уларни фарзанд ҳам сақлаб қола олмайди дейди у. Эркакларга аёлингиздан хабар олинг, аёлларга эса эрингиздан фақат пул сўраманг деб маслаҳат берди Наргиза Абдуллаева.
«Бахт бойликда, ҳуснда, уй-жойда эмас. Бахт — икки ёш бир-бирини қалбан ҳис қилишида, бир-бирини тушунишида. Бахт фарзандда ҳам эмас. Ўнта болангиз ҳам сизни олиб қололмайди. Агар шу турмуш ўртоғингиз билан тил топиша олмасангиз, ҳеч нарса ёрдам беролмайди. Биринчи даражада эркакларга илтимос қилар эдим. Ҳаммага эмас, роса ақллилар кўпда. Instagram’да бекорчилар кўп. Пули бўлмаса ҳам, Instagram’га пул тўлаб қўядиганлар кўпда. Аёлингизга яхши гапиринг. Тўғри шунақа аёлларимиз бор, минг яхши гапирса ҳам, яхши бўлмайди. Ношукур, фақат эрини пулини шилишни яхши кўради. Йўқ нарсадан ҳам, айб қидиришни яхши кўради. Эрим фақат меники бўлсин деб онасини тортиб оладиган аёлларимиз ҳам бор. Йўқ демайман. Яхши бўлишига кўзингиз етадиган аёлга яхши гапиринг. Болангизга меҳр беринг. Оилани чиройли қилинг. Ўн икки соат кўчада кўчада юрсангиз ҳам, орада қўнғироқ қилиб қўйиб, яхши ўтирибсанми, онаси? Камчилигинг йўқми? Болалар яхшими? деб қўй. Бўлди. Ҳаммаси яхши. Аёлларга ҳам шуни айтаман. Фақат пул беринг, бир жойга боришим керак, кийим олишим керак эмас. Яхши келдингизми? Ишларингиз яхшими? Борингизга шукур. Шунча нарса олиб келибсиз. Барака топинг десангиз. Турмуш ўртоғингиз ҳам сизга яхши гапиради. Бу менинг фикрим», — дейди актриса.




