Янгиликлар

Муниса Ризаева тўйларда фонограммадан фойдаланмаслигининг сабабини айтди — видео

«Касбим биринчи ўринда», — дейди у

Муниса Ризаева тўйларда фонограммадан фойдаланмаслигининг сабабини айтди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризайева тўйларда фонограммадан фойдаланмаслигининг сабабини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч қачон фонограммадан фойдаланмайди. Хонанда касбини яхши кўргани учун ишидан чарчамаслигини айтди. Муниса Ризайева халқ унга шунча пул тўлагани учун уларни алдамайди.

«Ҳеч қачон фонограммага ишламайман. Нимага чарчайман? Бу менинг касбим. Бу биринчи ўринда. Иккинчи ўринда, мен қандай қилиб халқни алдайман? Улар менга шунча пул тўлаяпти. Агар мен жонли айтмасам, улар магнитофон қўйиб ҳам Муниса Ризайевани эшита олади. Жонли айтмайдиганлар 1-2 кунлик санъаткорлар. Ўзини ҳурмат қиладиган инсон ўзига буни раво кўрмайди», — дейди Муниса Ризайева.

Аввалроқ Муниса Ризаева созандаларининг барчасини ишдан бўшатганди.

Муниса Ризаева кўпчилик шу ҳақда савол бераётганини айтди. Хонанда янги мавсумда профессионал созандалар гуруҳи билан ишлашини таъкидлади. У эски созандалари ҳақида ҳозирда ҳеч нима билмайди.

«Ҳаммага салом. Кўпчилик ‘Созандаларингиз қани?’, деб сўраяпти. Мен янги созандалар олганман. Энди менда янги жамоа ишлаяпти. Олдингилар билан биз хайрлашдик. Мен улар қаерда, нима қиляпти, қандайлигини билмайман. Худо хоҳласа янги мавсумда янги профессионал мусиқачилар билан биргаликда ишлаймиз. Ҳаммага катта раҳмат», — дейди хонанда.