Кино, Янгиликлар

«Муҳташам юз йил»даги Хуррам ва ҳамкасби ўртасида жанжал юзага келди

Улар сериалда ҳам келиша олмаган

«Муҳташам юз йил»даги Хуррам ва ҳамкасби ўртасида жанжал юзага келди

Туркиянинг машҳур «Муҳташам юз йил» сериали юлдузлари Жансу Дере ва Марям Узерли ўртасида келишмовчилик юзага келди.

Сўнгги кунларда турк матбуоти «Муҳтшам юз йил» сериали продюсери Тимур Савжининг Марям Узерли ҳақидаги кескин фикрларини муҳокама қилмоқда. Боиси, суратга олиш ишлари давом этаётган вақтда Марям Узерли ўз ватани Германияга учиб кетган. Актриса бу ҳолатни ижодий ишлар билан боғлиқ чарчаш деб изоҳлаган. Марям Узерли кетгандан кейин унинг ўрнига келган актрисани сериал мухлислари қабул қилмаган ва натижада сериалнинг рейтинги тушиб кетган.

Бу ҳолатга нисбатан сериалда Марям Узерлининг рақиби сифатида роль ижро этган актриса Жансу Дере ҳам ўз фикрини билдирган ва фильм продюссери Тимур Савжининг айтган гапларини қўллаб-қувватлаган.

«Марям ҳақиқатдан ҳам жамоани ноқулай ҳолатда қолдирди. Шунинг учун мен Тимур Савжи нима деса унинг барча сўзларини қўллаб-қувватлайман», — деди Жансу Дере вазиятни изоҳлаб.

Марям Узерлининг ўзи ҳали бу жанжалга ва изоҳларга жавоб қайтармаган. Актриса ҳозир Туркияда янги лойиҳа учун суратга тушмоқда.