Янгиликлар

Муҳриддин Ҳолиқовнинг автоҳалокатга учрашига маст ҳолда машина бошқаргани сабаб бўлганми?

Марҳумнинг акаси мазкур саволга жавоб берди

Муҳриддин Ҳолиқовнинг автоҳалокатга учрашига маст ҳолда машина бошқаргани сабаб бўлганми?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳриддин Холиқовнинг акаси Шаҳобиддин Холиқов хонанданинг ўлими ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, Муҳриддин Холиқов шўхлик қилган. Трасса катта ва ҳеч ким йўқ бўлгани учун улар иккита машинада қувлашмачоқ ўйнаган. Шу автоҳалокатга сабаб бўлган. Бироқ Шаҳобиддин Холиқов хонанда маст бўлмаганини таъкидлади.

«Тўғриси улар озгина ёшлик, шўхлик қилишди. Иккита машина бир-бири билан қувлашмачоқ қилишди. Чунки катта трасса эди. Йўлда ҳеч ким йўқ эди. Кейин ҳар хил гап-сўзлар бўлди. Муҳриддин ичмаган эди. У балиқ пишириб ўтирганди. Ўша ерда яна бир балиқчи бор эди. У менинг қармоғимда тутиб бер иккита тутсанг биттаси меники деди. Кўплар маст экан деб айтган. Йўқ, маст бўлганда, қизиб турган ёғнинг устига туриб телефонда балиқни расмга олган. ичган одам ундай туролмайди. Буни тақдир дейди. Бундай нарса ҳеч кимнинг бошига тушмасин», — дейди у.