Янгиликлар

Муҳаммадали Алиев онасининг вафотига нима сабаб бўлганини айтди

«Ҳаётимдаги энг ёмон кун 2014 йил содир бўлган», — дейди у

Актёр, режиссёр Муҳаммадали Алиев онасининг коронавирус касаллигидан вафот этгани ҳақида гапириб берди.

Муҳаммадалининг таъкидлашича, онаси 2014 йил онасида саратон касаллиги аниқланган. Унинг онаси саратонга қарши жарроҳлик амалиётидан сўнг тузалиб кетган. Бироқ актёрнинг онаси центябр ойида ковид билан касалланган ва шифохонада вафот этган. Режиссёр онасини йўқотгач, тушкунликка тушиб қолганини таъкидлади.

«Ҳаётимдаги энг ёмон кун эса 2014 йил содир бўлган. Онамда саратон хасталиги аниқланган. Олти йиллик даволанишлар самара бермагач, шу йили Туркияда жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтди. Ҳаммаси ортда қолди, энди соғлиғимдан муаммо йўқ деганларида Ўзбекистонга қайтиб, сентябрда ковид билан касалланди. Бирдан аҳволи ёмонлашиб, жонлантириш бўлимига ётқизилди. Эртаси куни касалхонада жон берди. Очиғи, онамни йўқотгач тушкунликка тушиб қолдим. Бу ташқи кўринишимга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Семириб кетишимнинг боиси ҳам шунда. Яхшики отам ёнимда, унинг турткиси сабаб янги ижодий лойиҳаларга қўл уряпман», — дейди у.

Актёр 24 сентябрь куни Instagram саҳифасига онасини эслаб пост қолдирди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Актер- МухаммадАли Алиев (@themukhammad.ali)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммадали Алиев яқин дўстини бизнес сабаб йўқотгани ҳақида айтиб берганди. Шу билан бирга, актёр турмуш ўртоғини Камила орқали топганини айтганди.