Янгиликлар

Муҳаммад Зиё 5 пора Қуръон чиқарган синглисига машина совға қилди — видео

Хонанда буни олдин ваъда қилганини таъкидлади

Муҳаммад Зиё 5 пора Қуръон чиқарган синглисига машина совға қилди — видео

Хонанда Муҳаммад Зиё Instagram саҳифасида 5 пора Қуръон чиқарган синглисига машина совға қилди.

У бунга ваъда берганини айтди. Хонанда Худодан синглисининг қалбини очиб, 30 порани ҳам ёдлашни сўрашини таъкидлади. Муҳаммад Зиё синглисига «Nexia 3» автомобилини совға қилган. Хонанда ҳамма акаларга синглиси учун машина совға қилиш насиб қилишини сўради.

«Кичик синглимга 5 пора Қуръон ёдласа, машина совға қиламан, деб берган ваъдам бор эди. Аввало, Худодан қалбини очиб, 30 пора ёдлашини сўрайман. Шу кунларга етказганига шукур. Ҳамма акаларга машина совға қилиш насиб қилсин. Мана калитни топшираман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад Зиё тўйлардаги «бирров»ини қанчага баҳолашини маълум қилганди. Хонанда Муҳаммад Зиё 1993 йил Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Хонанда «Сизда ҳам пул кўпайиб кетди» қўшиғи орқали танилган. У 12 ёшидан буён тўй-ҳашамларда хизмат қилишин бошлаган. У пойтахт тўйларидаги «бирров»ини 450-500 долларига баҳолайди. Водийдаги тўйлар нархи эса 800 долларини ташкил қилади.