Янгиликлар

«Муҳаммад Солиҳ ҳам, Халқ манфаатлари партияси ҳам эмас». Жаҳонгир Отажонов ким унга президент бўлишга мотивация берганини айтди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов президент бўлишга мотивация берган инсон ким эканини ва бу мақсадидан қайтмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда «Эрк» партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан алоқаси йўқ. Презитент бўлишга интилишига эса амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев сабабчи эканини айтган. «Зотан мен сиёсатга бировнинг маслаҳати билан кириб келмаганман. Амалдаги президент менга мотивация берган. Чунки у амалдаги сайловлар мустақил […]

«Муҳаммад Солиҳ ҳам, Халқ манфаатлари партияси ҳам эмас». Жаҳонгир Отажонов ким унга президент бўлишга мотивация берганини айтди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов президент бўлишга мотивация берган инсон ким эканини ва бу мақсадидан қайтмаганини айтди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда «Эрк» партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан алоқаси йўқ. Презитент бўлишга интилишига эса амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев сабабчи эканини айтган.

«Зотан мен сиёсатга бировнинг маслаҳати билан кириб келмаганман. Амалдаги президент менга мотивация берган. Чунки у амалдаги сайловлар мустақил тарзда бўлади деб айтган. Бошқа ҳеч ким: на Муҳаммадсолиҳ, на бошқа бир муҳолифлар, ёки Халқ манфаатлари партияси бу масалада маслаҳат бермаган. Мен ўзи бировнинг маслаҳатига қараб иш қилмайман, қалбимга қулоқ тутаман. Кўпчилик бировнинг гапини гапиряпти деб ўйлайди. Унақа эмас. Мен ортга қайтмадим, вақтинча чекиндим. Чунки ҳаётга реал қараш керак, битта ўзим ҳеч нара қила олмайман», дейди Жаҳонгир Отажонов.