Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаеванинг отаси вафот этди

Лутфулла Саъдуллаев 81 ёшда бўлган

Муқаддас Саъдуллаеванинг отаси вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев вафот этди. Бу ҳақда актёрнинг қизи Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Отажоним ҳақларига дуода бўлинглар. Инна лиллиаҳи ва инна илаҳи рожиун», деб ёзган актриса.

Скриншот: Instagram / @muqaddas_sadullaeva

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев жонлантириш бўлимига тушиб қолгани маълум бўлганди. Бу ҳақда қизи актриса Муқаддас Саъдуллаева ўз Instagram саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кеча аҳволи яхши бўлган. Бироқ 4 апрель, душанба куни жонлантириш бўлимига ётқизилган. Актриса барчадан унинг ҳақига дуо қилишни сўраган.

«Илтимос, меҳрибонларим, отажоним учун дуо қилинг. Ҳозирда жонлантириш бўлимидамиў. Аллоҳ умрларини зиёда қилсин», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.