Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева Шаҳзода Муҳаммедованинг қайси хислатлари унга ёқишини айтди

Бу ҳақда ундан обуначилари сўраган

Муқаддас Саъдуллаева Шаҳзода Муҳаммедованинг қайси хислатлари унга ёқишини айтди

Актриса Муқаддас Саъдуллаева дугонаси, дизайнер, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедованинг ўзига ёқадиган жиҳатларини санаб ўтди.

Муқаддас Саъдуллаева Instagram’даги кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири ундан Шаҳзода Муҳаммедованинг қайси жиҳатлари ёқиши ҳақида сўраган. Актриса дугонасининг меҳрибонлиги, ёрдам бериши ва меҳнаткашлиги ёқишини таъкидлаган.

«Меҳрибонлиги, қўлидан келса, яқинларидан яхшилигини аямаслиги, меҳнаткашлиги ёқади», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедовани ҳамкасби иккиюзламачиликда айблаганди. Кўрсатувларнинг бирида меҳмон сифатида чақирилган санъаткор аёл унга шундай деган.