Муқаддас Саъдуллаева марҳум Фатҳулла Масудов билан тушган архив суратларни эълон қилди
Актриса Муқаддас Саъдуллаева ўзининг Instagram саҳифасида архив суратларини эълон қилди. Суратлар бир неча йил аввал олинган бўлиб, унда актрисанинг марҳум қариндошлари акс этган. Хусусан, унинг поччаси марҳум Фатҳулла Масудов, тоғаси ва марҳума бувиси. Муқаддас Саъдуллаева ушбу фотоларга тарихга муҳрланган суратлар, дея изоҳ берган ва уларни жуда соғинишини таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева марҳум актёр […]
Актриса Муқаддас Саъдуллаева ўзининг Instagram саҳифасида архив суратларини эълон қилди.
Суратлар бир неча йил аввал олинган бўлиб, унда актрисанинг марҳум қариндошлари акс этган. Хусусан, унинг поччаси марҳум Фатҳулла Масудов, тоғаси ва марҳума бувиси. Муқаддас Саъдуллаева ушбу фотоларга тарихга муҳрланган суратлар, дея изоҳ берган ва уларни жуда соғинишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева марҳум актёр Фатҳулла Масудовнинг унга сўнгги марта айтган насиҳати ёзилган аудиони эълон қилган эди.
Маълумот учун, Фатҳулла Масудов 2020 йил 30 август куни 57 ёшида коронавирусдан вафот этган.




