Муқаддас Саъдуллаева Йигиталини Райҳондан рашк қиладими?
Актриса Муқаддас Саъдуллаева мухлислари томонидан Йигитали ҳақида берилган саволларга жавоб берди. Унинг фолловерларидан бири Йигитали нечинчи турмуши эканини ва Райҳондан рашк қилиш ёки қилмаслиги ҳақида сўраган. Актриса эса биринчи турмуши эканини айтиб, Райҳондан эса рашк қилмаслигини билдирган. «Мен Райҳонни ҳурмат қиламан, олдин ҳам ҳурмат қилганман, ҳурматим ўзгармаган. Улар ҳам оиласи билан бахтли, биз ҳам бахтли. […]
Актриса Муқаддас Саъдуллаева мухлислари томонидан Йигитали ҳақида берилган саволларга жавоб берди.
Унинг фолловерларидан бири Йигитали нечинчи турмуши эканини ва Райҳондан рашк қилиш ёки қилмаслиги ҳақида сўраган. Актриса эса биринчи турмуши эканини айтиб, Райҳондан эса рашк қилмаслигини билдирган.
«Мен Райҳонни ҳурмат қиламан, олдин ҳам ҳурмат қилганман, ҳурматим ўзгармаган. Улар ҳам оиласи билан бахтли, биз ҳам бахтли. Қизғанишга асос йўқ, Аллоҳ ҳамиша жуфти билан бахтли қилсин. Нима бўлган бўлса ҳам тақдирдан қочиб бўлмайди», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.
Шунингдек, фарзандлари хонанданинг эгизак ўғиллари билан кўришишига қандай муносабат билдиришини ҳам айтган.
«ИншаАллаҳ, Аллоҳ ҳаммамизнинг қалбимизга илиқлик солиб ака-укалар, опа-сингиллар тез орада кўришади. Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди. Худди шундай жигарларни ҳам», — дейди у.




